Иқлим ўзгаришлари оқибатида кўрилган зарар 320 миллиард АҚШ долларини ташкил этди

14:31 28 Сентябр 2018 Дунё
1406 0
Фото: pogoda.unian.net

2017 йилда иқлим ўзгаришларии билан боғлиқ табиий офатлар ва фалокатлар оқибатида кўрилган зарар 320 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу рекорд кўрсаткич.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антонио Гутериш Бош Ассамблеяси доирасида иқлим ўзгариши бўйича юқори даражада ўтказилган тадбирда айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгаришлари жаҳон ҳамжамиятининг уларга таъсир кўрсатиш ва уларни бартараф этишга қараганда тезроқ содир бўлмоқда.

“Биз жуда, жуда тез ҳаракат қилмасанг, бартараф этиб бўлмайдиган жиддий зарар кўришимиз хавфи мавжуд”, - дейди Гутериш.

БМТ Бош котиби ушбу йўналишда ресурслар ва давлатлар ҳаракатларини сафарбар қилиш мақсадида 2019 йилнинг сентябрь ойида иқлим ўзгариши ва глобал исиш муаммоларига саммит ташкил этилишини маълум қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019