“Ипотека банк” ходимига 70 дан ортиқ ҳолат бўйича жиноий иш очилди

Иллюстратив фото
Тўлов квитанциялари банк дастурига кирим қилинмасдан сохталаштирилиши ёки тўланган пуллар шахсий эҳтиёж учун ишлатиб юборилиши ҳам мумкинми? Фарғонада банк ходими шундай жиноятга қўл урди, деб ёзади ЎзА.
“Ипотека банк” Фарғона вилояти филиалининг 28-сонли жамғарма кассаси назоратчи кассири лавозимида ишлаган Фарҳод Собиров фуқаролар томонидан тўланган маблағларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳужжатларни сохталаштириб, давлат маблағини талон- тарож қилган.
У ўзининг иш фаолияти давомида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан тўланиши лозим бўлган давлат божи ва жарималарни қабул қилар эди. Банкка келаётган пулларни кўриб, Ф.Собиров ўзига юклатилган бурч ва масъулиятни унутди. 71 та ҳолатда 30 миллион 311 минг 500 сўмлик пул маблағларини фуқаролардан тўлов учун қабул қилиб, пулларни олгани тўғрисидаги квитанцияларини икки нусхада расмийлаштиради. Қабул қилинган пулларни ўзининг жавобгарлигига олгани ҳолда ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, банкка топширмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, Ф.Собиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, АТИБ “Ипотека банк“ Фарғона вилояти филиалига қарашли 28-сонли жамғарма касса шохобчаси кассири Х.Боқижонова томонидан ўзига бириктирилган банк муҳри босилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 7 та ҳолатда қабул қилиб олинган 4 миллион 831 минг сўмлик пул маблағларини ими-жимида ўзлаштириб юборган.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимидаги ижро ҳужжатларидаги тўлов ҳужжатлари ўрганилганда унинг ножўя ҳаракатлари аниқланди. Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг очиқ суд мажлисида Ф.Собировга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: