“Ипотека-банк“ филиали собиқ бўлим бошлиғи тадбиркорга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди

11:36 26 Сентябр 2019 Жамият
262 0

“O-N” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиалида ўтказилган текширишда, банк ва жамият ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, жамиятга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув ҳавзаси барпо этиш ва балиқ чавоқлари ҳамда омихта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит ажратилган.

Банк филиалининг Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 410 млн. сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганлигини била туриб, филиал бошқарувчисининг номидан нотариал идорага жамият томонидан 410 млн. сўмлик кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилганлигини тўғрисида хат бериб, банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштириб, жамият манфаатига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиали Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019