«Ипак йўли» банки фоизсиз қарз беришни йўлга қўймоқда

16:01 14 Июль 2018 Иқтисодиёт
1621 0

Мамлакатимиздаги “Ипак йўли” банки Ислом тараққиёт банки шўъбаси бўлган Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси(ICD) билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор ислом банкинги хизматларини кўрсатишни йўлга қўймоқчи.

Бу ҳақда молия муассасаси хабар берди. Юртимиздаги банк раҳбарияти ICD делегацияси билан Ўзбекистонда биринчи бўлиб “ислом дарчаси”ни яратиш бўйича музокаралар олиб борди.

Маълумот учун, “ислом дарчаси” Жануби-шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида кенг қўлланиб келинадиган молиялаштириш принципларига мос келадиган ислом банкинги хизматларининг муқобил кўринишидир. Ислом банкинги соҳасида молиявий хизматларнинг ўзига хослиги шундаки, бунда фоизга қарз бериш, юқори хатарли операциялар ва ноаниқ битимлар имзоланиши рад этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойида Ўзбекистон ва ICD билан юртимиздаги тижорат банклари базасида “ислом дарчаси” яратиш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишга келишиб олганди. Май ойида эса Ўзбекистон Ислом тараққиёт банкини, шунингдек, ислом банкинги инфратузилмасини ташкил этишга оид давлатимиз раҳбари қарори лойиҳаси эълон қилинганди.

“Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкига 1990 йилда асос солинган бўлиб, республикамиздаги энг йирик 10 та банкдан бири ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019