#INVESTINBUKHARA: Бухоро вилояти инвестицион салоҳияти ҳақида инглиз ва турк тилларида видеороликлар тайёрланди

18:31 10 Сентябр 2018 Жамият
122 0
Арxив фото

Бухорода бугун ўз ишини бошлаган “Агро Бизнес Бухара” Халқаро форуми доирасида вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти ҳақида ўзбек, инглиз ва турк тилларида 13 та видеоролик тайёрланиб, анжуман иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди ҳамда интернетга жойлаштирилди. Ҳар бир ролик ҳудуддаги алоҳида туман ҳамда янги тузилган “Бухоро-Агро” қишлоқ хўжалиги эркин иқтисодий зонаси(ЭИЗ) имкониятларига бағишланади. Бу ҳақида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Анжуман мазкур қўмита кўмаги билан Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.

Шу асосда Халқаро анжуман иштирокчиларига #INVESTINBUKHARA шиори остида Бухоро вилоятининг Олот, Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Жондор, Когон, Қоровулбозор, Пешку, Ромитон, Шофиркон туманлари, Бухоро шаҳри ва янги тузилган “Бухоро-Агро” қишлоқ хўжалиги эркин зонаси сармоявий салоҳияти тақдим этилди.

Видеороликларда ҳар бир туман иқтисодиётининг асосий йўналишлари, кўрсаткичлари, ҳудудий-географик жойлашуви ҳақида тўлиқ маълумот берилган. Ўз навбатида салоҳиятли инвесторлар олиши мумкин бўлган махсус каталог ҳам тузилди.

Янги ЭИЗга тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб этиш эвазига замонавий, жумладан, гидропоника технологиясини қўллаган ҳолда кластер шаклида иссиқхоналар қуриш, энергия тежамкор иссиқхоналар учун конструкциялар, ускуналар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

ЭИЗнинг асосий вазифаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, замонавий логистика инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалигида талабгор бўлган кўчатхоналар, бирламчи уруғчилик марказларини ташкил этишдир.

Видеороликлар билан www.youtube.com каналининг қуйидаги ҳаволалари орқали танишишингиз мумкин:

1. https://youtu.be/shjrSfUnwJg 
( ўзбек тилида - https://youtu.be/__MjqiNFShs,
турк тилида - https://youtu.be/96Y_igaMTU0)
2. https://youtu.be/tfg_MeGQuIs 
3. https://youtu.be/w6u8WwWssWU 
4. https://youtu.be/LJc70IuiFjY 
5. https://youtu.be/0oY9-8zlg4M 
6. https://youtu.be/cZymO3M2FzQ 
7. https://youtu.be/HJ90-aV36_Y 
8. https://youtu.be/D_ce0YbILDk 
9. https://youtu.be/amC4O_oqZ_w 
10. https://youtu.be/zEqFZpNBVsA 
11. https://youtu.be/xhMFtTOReb8 
12. https://youtu.be/KImy5KZL3p4 
13. https://youtu.be/zfHpkOcpJ18


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар