Интернетда таъсир доираси энг юқори кишилар ким?

17:26 03 Июль 2018 Дунё
389 0
Фото: Getty Images

Time журнали 2018 йилнинг интернет оламидаги энг нуфузли кишилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда журнал расмий сайтида маълум қилинган.

Инфлюэнсерлар (ижтимоий тармоқлар орқали тингловчиларга таъсир кўрсатадиган шахс) орасида шоу-бизнес вакиллари, машҳур блогерлар, сиёсатчилар ва бошқа соҳа ходимлари ҳам бор. Таъкидлаш жоизки, янгилик ясовчилар орасида ижобийлари ҳам, ғазабга гирифтор бўлганлари ҳам бор.

Рўйхатдан АҚШ президенти Дональд Трамп, қўшиқчи Рианна, модельер Кайли Женнер, 17 ёшли хонанда Ариэль Мартин (Baby Ariel), америкалик рэпер Канье Уэст, кореялик поп-гуруҳ BTS, блогер Бизи Филиппс, япониялик модельер Наоми Ватанабэ, «YouTube» юлдузлари Логан ва Жейк Пол, блогер Райан ва Роланд Сабо, «Yanny ёки Laurel?» тармоқдаги вирус ёзувларни эълон қилувчилар ўрин олган.

Шунингдек, журнал рўйхатига Шарлотта ва Дейв Виллнер, Филиппин ҳаракати – #BabaeAko, парклендлик фаол талаба ҳамда қурол-яроқ назоратини кучайтиришни талаб этувчилар ва бошқалар киритилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар