Интернетда миш-миш тарқатганлар қамалиши мумкин

17:44 30 Август 2018 Жамият
185 0

Мазкур платформа 27 та идора назорати остида бўлади ва ўз ичига мобиль иловалар, сайтлар ва йирик ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни қамраб олади.

Хитойда Piyao (миш-мишларни рад қилувчи) платформаси ишга туширилди. Унинг Weibo ва WeChat ижтимоий тармоқларида мобиль иловалари ва қайдномалари мавжуд, деб хабар берди РБК.

“Миш-мишлар шахс ҳуқуқини бузади, миш-мишлар жамиятда ваҳима уйғотади, миш-мишлар фонд бозорларини тебрантириб юборади, миш-мишлар нормал ишбилармонлик амалиётларига таъсир кўрсатади, миш-мишлар қаҳрамонлар номини ёмонотлиққа чиқаради”, - дейилади платформа бўйича чиқарилган реклама ролигида.

Piyao миш-мишларни даф қилиш учун 40 дан ортиқ маҳаллий платформаларни интеграллаштирган ва миш-мишларни аниқлаш учун сунъий ақлдан фойдаланади. У 27 та давлат идораси назоратида бўлади.

Piyao ўз каналлари орқали ҳақиқий янгиликларни тарқатади, давлат ОАВ, маҳаллий газета ва турли ҳукумат муассасаларидан ҳисоботларни олиб туради.

Расмий маълумотларга кўра, июль ойида Хитойда интернетни тартибга солувчи тизимлар қарийб 6,7 млн. та ноқонуний ёки ёлғон ахборотлар тарқалганини аниқлаган.

Хитой қонунчилигига кўра, миш-миш тарқатганлар шахсни бадном қилганликда айбланиб, уларга етти йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Миш-мишдан иборат онлайн хабарларни агар 5 мингдан ортиқ интернет фойдаланувчиси кўрган ёки ушбу хабар 500 дан ортиқ репост қилинган бўлса, уни тарқатган ҳам қамалиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар