Инспекция ўқитувчиларни сохта тестларга алданиб қолмасликка чақирди

11:32 19 Март 2019 Жамият
200 0

Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ҳамкорликда республика миқёсида семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу семинарларнинг биринчиси яқинда Тошкент вилоятида ташкил этилди. “Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусида ташкил этилган ушбу семинарда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича тажрибаларни оммалаштириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг фойдаланишлари учун турли мутахассис бўлмаган одамлар томонидан интернет сайтлари орқали гўёки, “PISA тестлари” сотилаётганлиги ва буларнинг сохта эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.

Инспекция ўқитувчиларни ушбу сохта PISA тадқиқотлари тестларига алданиб қолмасликка чақирди. PISA, PIRLS, TIMSS ва TALIS халқаро тадқиқотларида иштирок этишда ўтган йиллар давомида қўлланилган намунавий тестлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошидаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан тақдим этилиши айтиб ўтилди.

Шу ўринда умутаълим мактабларида фаолият юритаётган педагоглар тўла тушуниб олишлари учун халқаро тадқиқотларнинг мазмуни ҳақида келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ:

PIRLS - бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражаси баҳолаш;

TIMSS - 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш;

PISA - 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш;

TALIS - умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва ўқитувчилари билан сўровнома ўтказиш орқали мактабда ўқитиш ва таълим олиш жараёнлари самарадорлигини баҳолаш.

PISA халқаро тадқиқотида 15 ёшу 3 ойликдан 16 ёшу 2 ойликкача бўлган ўқувчилар қамраб олинади. Тадқиқотни ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилиши эса давлатларга ўз таълим тизимларида келажакда эришиш кўзда тутилган асосий мақсадларни аниқлаб олиш имкониятини яратиб беради.

Дастурда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:

Мактаблар ўқувчи ёшларни катта ҳаётга ўтишига муносиб равишда тайёрлай олаяптиларми?

Қайси турдаги ўқув дастурлари бошқаларига нисбатан самаралироқ?

Мактаблар ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган ўқувчиларнинг шароитини яхшиланишига қандай ёрдам беради?..

PISA муайян мактаб ўқув дастурларининг устунлигини ўрганиш ўрнига, ўқувчиларнинг асосий мавзуларда билим ва кўникмаларини қўллай олиш қобилияти, муаммоларни таҳлил қилиш, шарҳлаш ва самарали ҳал қилиш, фикрлаш ва мулоқот қилиш имкониятларини кўриб чиқади. “Юртимизда ўқувчиларимизнинг халқаро тадқиқотларда муносиб иштирок этиши, ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўришингизга боғлиқ, - дейилади хабарда. - PISA – халқаро тадқиқотларида муносиб иштирок этиш учун ўқувчиларимизда мактабда олган билимларини ҳаётда қўллай олиш кўникмалари шакллантиришимиз, бунинг учун масъул вазирлик ва идоралар томонидан қуйидаги ишларни амалга оширишимиз зарур бўлади:

таълим сифатини холисона мониторинг қилиш имконини берадиган миллий баҳолаш тизимини яратиш;

таълим сифатига таъсир қилувчи моддий-техник базани шакллантириш;

халқаро илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;

халқаро тадқиқотлар асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш;

халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш;

халқаро тадқиқотларга асосланган ҳолда тегишли фанлардан ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини янгилаш ва ўқитувчиларнинг бу борада хабардорлигини ошириш, тайёргарлигини кучайтириш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида ўқув дастурларини халқаро тадқиқотлар талабларига мослаштириш.

Маълумот учун, PISA халқаро тадқиқотида иштирок этиш билан боғлиқ иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро READ дастури, Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши ва Россия Таълим академияси Таълимни ривожлантириш стратегияси институти,Таълим сифатини баҳолаш миллий маркази билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди, маслаҳатчи сифатида халқаро экспертлар жалб қилинган эди”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019