Инспекцион-кўрик мажмуаси фойдаланишга топширилди

18:37 19 Январь 2019 Иқтисодиёт
594 0

Иллюстратив фото

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE” Истам Иброҳимов/Бухоро. Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Хўжадавлат” чегара божхона постида темир йўл вагонларини сканер қилувчи инспекцион-кўрик мажмуасининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур бошқарма жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи раҳбари Дурдона Қаюмованинг мухбиримизга билдиришича, Олот тумани ҳудудидан ўтувчи “Хўжадавлат — Фараб” йўналишининг 4061-километри 5-пикет темир йўл кесимида ўрнатилган ушбу мажмуа Хитой Халқ Республикасининг грант маблағи эвазига харид қилинган. У юртимиз сарҳадлари орқали ўтадиган катта ҳажмдаги транспорт воситаларини бир неча сония ичида тўлиқ сканерлаш имконини беради. Пировардида иш самарадорлиги ортиб, божхона кўриги учун сарфланадиган вақт сезиларли даражада қисқаради.

Қурилма ёрдамида контейнер ичидаги товарлар декларацияда кўрсатилганига мослигини аниқлаш, контрабанда ашёлари бор-йўқлигини текшириш мумкин. У божхона тартибларини соддалаштириш, экспорт ҳамда импорт амалиётини тезлаштиришга ҳам хизмат қилади
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019