Инсонлар Арктикани ҳам ифлослантирган

16:41 16 Август 2019 Жамият
311 0

Арктика Ер юзининг энг кам ифлосланган қисмларидан бири ҳисобланади, аммо олимлар, ҳатто, шу ерда ҳам қорнинг микроскопик пластик зарралари билан ифлосланганини аниқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Немис ва швейцариялик олимлар жамоаси Арктика қорининг ҳар бир литрида ўн мингга яқин майда пластик зарраларини топган. Бундан ташқари, қорда резина ва синтетик моддалар парчаларига ҳам дуч келинган.

Бу Арктикада ҳам, эндиликда, ҳаво мусаффо эмаслигини англатади.

Олимларнинг изоҳлашича, диаметри 5 миллиметрдан кичик пластик зарралари шамол орқали қисқа масофага тарқаши мумкин. Бироқ Арктикадек узоқ минтақага уларнинг қандай келиб қолгани ҳозирча ноаниқ қолмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?