Инновацион технологиялар асосида корхона салоҳиятини ошириш бўйича кўрсатма берилди

19:00 13 Апрель 2018 Сиёсат
842 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги “Sirdaryo Mega-Luks” корхонаси фаолияти билан танишди.

Россия Федерацияси билан ҳамкорликда 2012 йили ташкил этилган қўшма корхонада полипропилен грануласидан турли ҳажмдаги қоплар ишлаб чиқарилмоқда. Бу кимё, қурилиш, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат саноатида,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашда қўл келади.

Президентимиз корхона салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Инновацион технологияларни жорий этиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш, ички бозорни тўла эгаллаб, ташқи бозорларга ҳам чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019