Инновацион ривожланиш вазирлиги: Форсайт марказларини тузиш учун маблағ етишмаяпти

16:48 14 Август 2019 Жамият
81 0

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Инновацион ривожланиш вазирлигининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган вазифаларни бажариш, уларга эришиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Инновацион ривожланиш вазирлигининг мутасадди ходимлари, қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида баҳолаш мезонлари асосида ўтказилган таҳлиллар натижаси муҳокама қилинди. Мазкур таҳлиллар натижаси 2019 йилнинг 2-чораги давомида бажарилиши лозим бўлган 9 та банддаги 11 та топшириқнинг 4 таси бажарилган, 5 таси бажарилаётгани, 2 таси эса муддатидан кечиккан ҳолда бажарилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлди.

Муддатидан кечиккан ҳолда бажарилаётган топшириқлар форсайт марказлари ва кластерларга тегишлидир. Вазирлик мутасаддилари ОТМлар қошида Форсайт марказларини ташкил этиш ҳамда саноат кластерларини ривожлантириш бўйича ягона концепцияни ишлаб чиқишда юзага келаётган муаммолар бўйича саволларга атрофлича жавоблар бердилар. Форсайт марказларини тузиш учун маблағ етишмаётгани қайд этилди. Ўз навбатида, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг фаолияти, улардаги муаммолар мунтазам равишда форсайт усулида ўрганилаётгани, ўрганиш натижалари таҳлил этилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида қўмитага ахборот берилди.

Саноат кластерларни ривожлантириш бўйича ҳам Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалий ишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Бугунги кунда 16 та пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерларида жами 31 нафар олим — 8 нафар фан доктори, 21 нафар фан номзоди ва 2 нафар илмий ходим фаолият кўрсатаётгани қайд этилди.

Йиғилиш якуни билан Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш, баҳолаш мезонларида белгиланган мақсадли вазифалар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши ва уларга эришишни таъминлашга қаратилган қўмита тавсиялари акс этган қарор қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019