Ҳамкорликдан қандай натижалар кутилмоқда?

11:52 10 Июль 2018 Жамият
240 0
Фото: "Халқ сўзи"

Ҳозирги кунда Ислом тараққиёт банкига 57 та давлат аъзо бўлиб, ташкилот мана шу аъзо давлатларнинг ривожланишига кўмак бериб келмоқда. Банк томонидан тақдим этиладиган молиявий маблағлар Ер куррасининг қарийб бешдан бир қисмига етиб боради. Молиявий кўмак самарасини кучайтириш мақсадида банк турли соҳаларга ўз эътиборини қаратиб келмоқда. Жумладан, инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш банкнинг алоҳида диққат марказидаги йўналишлардан ҳисобланади. Зеро, айнан илм-фан, технология ва инновация — иқтисодий ўсишнинг ҳаракат кучи, дея тан олинган.

Ислом тараққиёт банки Engage деб номланган инновациялар билан бозор имкониятлари ва молия ресурсларига мувофиқлаштириш бўйича онлайн-платформани ишга туширган. Шу билан бир қаторда новаторлар, “старт-ап“чилар, корпорацияларга барқарор равишда молиявий маблағларни йўналтириш мақсадида махсус Transform жамғармаси ташкил этилган. Мазкур 500 миллион АҚШ долларига эга жамғарма жаҳон ривожланишининг глобал муаммоларининг инновацион ечимларини топишга қаратилган.

Фото: "Халқ сўзи"

Ислом тараққиёт банки президентининг фан, технология ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси профессор Ҳаят Сулаймон Синдининг Иновацион ривожланиш вазирлигига ташрифи чоғида қишлоқ хўжалигини бўйича аъзо давлатларининг ҳамкорликдаги ҳаракати концепциясини ишлаб чиқишда ИТБ имкониятларидан фойдаланиш ҳақида музокара олиб борилди. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга олтита компьютер марказларидан бирини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида ИТБ билан ҳамкорлик ўрнатиш ва шу марказ базасида Ёш олимларнинг халқаро ислом марказини яратиш масаласи қўйилди. Бундан ташқари, Ал-Хоразмийнинг бой меросини улуғлаш ва оммалаштириш мақсадида ёш математиклар халқаро олимпиадаси ташкил этиш учун молиявий-техник ва консультатив кўмак кераклиги таъкидланди. Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳам тажриба-инновацион, илмий-тадқиқот ишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш лозимлигига тўхтаб ўтилди.

Ислом тараққиёт банкининг маслаҳатчиси ҳам, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳам ҳам аслида биолог-олимлар бўлишгани уларнинг масъул лавозимлардаги вазифаларни ҳал этишдаги суҳбати дўстона ва самимий руҳда ўтди. Синди хоним Инновация вазирлиги томонидан таклиф қилинадиган лойиҳаларни кўриб чиқиб, уларнинг муҳимлигига қараб ИТБ томонидан кредитлар, заёмлар, грант ёки бошқа махсус маблағлар ажратилиши мумкинлигини айтар экан, инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, унинг асосида бизнес юритиш нафақат Ўзбекистон учун, балки кўплаб мамлакатлар учун янгилик экани ҳам учрашув чоғида эътироф этилди.
Шойим БЎТАЕВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар