Инглиз тили ўқитувчиларининг 24-анъанавий халқаро анжумани бўлиб ўтди

00:06 05 Апрель 2019 Жамият
189 0

Фото: университет матбуот хизмати.

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар барча олий ўқув юртлари зиммасига чуқур билимга эга бўлган, маънан етук, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган ва ватанпарвар кадрларни тайёрлаш вазифасини қўяди.

Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ҳам талабаларга рус, инглиз, араб ва форс тиллари пухта ўргатилмоқда.

Маҳоратли ўқитувчилар хорижий илғор тажрибаларни миллий педагогикамиз ютуқлари билан уйғунлаштириб, кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини яхши билишади. Чет тили ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашишлари учун халқаро анжуманларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ана шундай нуфузли анжуманлардан бири Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган “TESOL Arabia 2019” халқаро конференциясидир.

Мазкур анжуманда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган инглиз тили ўқитувчилари методик билимлари ва ўзлари олиб борган тажрибаларининг натижаларини мутахассислар ва халқаро экспертларга намойиш этишлари зарур. Ушбу конференция инглиз тили ўқитувчилари учун тажриба алмашиш имконини беради ва конференция доирасида чет тили ўқитиш бўйича энг замонавий адабиётлар, методик воситалар ҳамда электрон дастурлар кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизматидан хабар беришди.

Йигирма тўртинчи бор ўтказилаётган мазкур халқаро анжуман “Инглиз тили ўқитувчилари педагогик маҳорати такомиллашувининг янги истиқболлари” деб номланган бўлиб, ушбу анъанавий конференцияда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси Гулнора Ниёзова “Инглиз тилини ўқитишда самарали инновацион усуллар, фикрлар, машғулотлар” мавзуида маъруза қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019