“Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигида “tadqiqot.uz” портали тақдимоти бўлиб ўтди

17:18 19 Октябр 2018 Жамият
1057 0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “tadqiqot.uz” халқаро электрон илмий журналлари портали тақдимоти бўлиб ўтди.

Портални ташкил этишдан мақсад ўзбек олимлари ва хориж олимлари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатишда кўприк вазифасини бажариш, юртимиз илм-фанида эришилган ютуқларни хорижга кўрсата олиш имкониятини яратишдир.

“tadqiqot.uz” ўндан ортиқ фан соҳаларида, жумладан, “Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали”, “Сўз санъати халқаро журнали”, “Биомедицина ва амалиёт журнали”, “Иқтисодиётда инновация”, “Фалсафа фанлари”, “Педагогика фанлари”, “Архитектура”, “Социология фанлари”, “Тарих фанлари”, “Геология-минералогия фанлари”, “Агропроцессинг журнали”, “Физика-математика фанлари”, “Техника фанлари”, “Кимё фанлари”, “Маданият чорраҳалари” каби журналлар фаолият олиб бормоқда. Журналларда эълон қилинадиган ҳар бир мақолага DOI(Crossref) рақами берилади. Жами журналлар халқаро индексация базаларига киритилган. “tadqiqot.uz” электрон онлайн журналида эълон қилинган илмий мақолалар Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига биноан босма мақоладагидек кучга эга.

Бугунги кунда, “tadqiqot.uz” МЧЖ 30 дан ортиқ халқаро ва республика олий таълим муассасалари, халқаро базалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Анжуман давомида иштирокчилар “tadqiqot.uz” журналларида мақола чоп этиш шартлари, шунингдек, барча фан йўналишларига доир илмий мақолаларни Европа, АҚШ, Осиё ва МДҲ давлатларининг импакт фактори баланд бўлган нуфузли илмий журналлари ва конференция материаллари тўпламларида нашр этилишига бевосита ёрдам кўрсатилишига доир қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Юлдуз ЎРМОНОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019