“Info-Tour” иштирокчилари Шаҳрисабзга етиб келдилар

12:34 08 Февраль 2019 Жамият
535 0

Фото: «Халқ сўзи»

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи online” хабар қилади. Шаҳрисабз темир йўл вокзали одамлар билан гавжум. Бу ерда маҳаллий ҳокимлик вакиллари, туроператорлар, меҳмонхоналар бизнеси мутахассислари, кенг жамоатчилик жам бўлган. Гарчи, қиш ҳукмини кўкламга бермаган бўлса-да, жанубга хос баҳорий илиқлик ҳукмрон. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Info-Tour” иштирокчилари тантанали равишда кутиб олинди.

Қашқа воҳасининг зумрад гавҳари дея таърифланадиган Шаҳрисабз шаҳри буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур камолга етган табаррук замин сифатида жаҳонга машҳур.

2700 йиллиги кенг тантана қилинган мазкур кент қадимда Гава, Суғда, Наутака, Кеш деб аталган. Бу ерда маданият ва санъат ҳомийси ҳисоблаган Амир Темур даврида кўплаб мадрасалар, маҳобатли иншоотлар бунёд этилган. Уларнинг айримлари бугунгача сақланиб қолинган. Бу эса унинг сайёҳлик жозибасини оширишга хизмат қиляпти.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Олимжоновнинг айтишича, вилоятда жами 1 321 та моддий-маданий мерос объектлари объектлари, шу жумладан,1 043 та археологик, 208 та меъморий, 27 та диққатга сазовор жой, 43 та монументал санъат ёдгорликлари мавжуд.

Айни пайтда фаолият юритаётган 15 та туроператорлик субъекти юртимиз ва хорижлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича янги-янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қиляпти. Натижада 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоятга жами 1,4 млн туристлар ташриф буюрди. Шундан 62,7 минг нафари хорижий сайёҳлар эканлиги алоҳида эътиборга моликдир.

Тадбир давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019