Имтиҳонларни аъло баҳога топширган курсантларга янги акция

21:43 08 Февраль 2019 Жамият
357 0

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида қишки имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган 4-босқич курсантларидан 72 нафари учун Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди.

Тошкент Шимолий вокзалидан “Афросиёб” тезюрар поездида экскурсияга отланган саёҳатчиларни Марказий ҳарбий округи ҳамда Самарқанд шаҳар Мудофаа ишлари бўлими масъул офицерлари кутиб олди.

Курсантлар экскурсияни дастлаб буюк саркарда Амир Темур қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Сўнг шаҳар марказида қад ростлаган Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйишди, тарихий масканлар бўлмиш Регистон майдони, Бибихоним мақбараси, Шоҳизинда каби қатор меъморий обидалар билан яқиндан танишиб чиқишди.

Саёҳатнинг иккинчи кунида эса курсантлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Сўнг Биринчи Президентимиз таҳсил олган 21-сонли мактабда ўқувчи-ёшлар учун “Жасорат ва мардлик” дарслари уюштирилиб, курсантлар томонидан Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва билим юрти фаолияти юзасидан маълумотлар беришди.

Мактабнинг музейига бир асрлик шонли тарихга эга ҳарбий билим юрти ҳақидаги “Менинг билим юртим — менинг фахрим” номли эсдалик китоби совға қилинди.

Мозийга саёҳат курсантларнинг қишки таътилни мароқли ўтказишига, фақат аъло баҳоларга ўқишга ундаши шубҳасиз.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019