Импорт қилинадиган автомобилларга 25 фоизлик давлат божи жорий этиш имконияти ўрганилмоқда

14:47 24 Май 2018 Дунё
905 0
Фото: ABCnews

АҚШ импорт қилинадиган автомобиллар, юк машиналари ва эҳтиёт қисмларига нисбатан давлат божи жорий этиш имкониятларини кўриб чиқаяпти. 

“Бугун савдо вазири Уилбур Росс билан учрашдим ва унга автомобиллар, жумладан, юк машиналари ва эҳтиёт қисмлари импорти Америка миллий хавфсизлигига қай даражада таъсир этаётганини текшириш имкониятини кўриб чиқиш топшириғини бердим”, дейилади Президент Дональд Трампнинг ёзма баёнотида. 

РИА Новостининг ёзишича, унда автомобиль саноати бу борада асосий ўринда туриши таъкидланган.

Ўз навбатида, савдо вазирлиги савдони кенгайтириш бўйича 1962 йилда қабул қилинган қонуннинг 232-моддаси бўйича текширув олиб борилишин тасдиқлади. Унга кўра, конгресс ижро ҳокимиятига у ёки бу импорт маҳсулоти миллий хавфсизликка таъсир этаётгани бўйича текширув ўтказиш ҳуқуқини беради.

Шу аснода маҳаллий автомобиллар ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилишининг қисқартирилиши янги технологияларга тегишли инновациялар ҳамда тадқиқотлар камайишига олиб келган-келмаганлиги ўрганилади. 

Бундан олдин “Wall Street Journal” нашри Трамп хориждан сотиб олинадиган автомашиналарга 25 фоизлик давлат божини қўллаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар