Имом ал-Бухорий ҳақидаги фильм Россия телеканалида намойиш этилади

14:37 07 Февраль 2019 Маданият
368 0

Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм “Россия-Культура” телеканалида намойиш этилади.

Фильм 17 феврал куни, Москва вақти билан соат 13:20 да эфирга узатилади. Мазкур фильм ислом тарихи ва маданиятидаги буюк шахс — Имом ал Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Минг йиллардан буён у нафақат мусулмон оламида, балки бутун дунёда улкан ҳурмат ва эътиборга сазовор инсондир. Фавқулодда қобилиятли ва адолатпарвар Имом ал Бухорий Қуръони Каримдан сўнг ислом таълимотидаги иккинчи китоб — “Ал Жомеъ ас-саҳиҳ” (“Ишончли тўплам”) асарининг муаллифи ҳисобланади.

Фильмда Ўзбекистоннинг машҳур олимлари, хорижий экспертлар ва диний уламолар иштирок этишган. Яратганга хизмат қилиш ва инсониятга чексиз муҳаббат билан йўғрилган умр. Имом Курраи заминдаги саёҳатининг энг сўнгги кунигача ўзининг юксак ғоялари ва улкан вазифасига содиқ бўлиб қолди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019