"IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш автоматик ва бепул бўлади" деган гап-сўзлар асоссиз экани маълум қилинди

21:35 23 Сентябр 2020 Жамият
578 0

Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтеазиш борасида интернет ва турли ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан муносабат билдирилди.

" Ҳурматли абонентлар, мобил қурилмаларни жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида интернет ва турли ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар (2020-йил 23-сентабрда мобил қурилмаларнинг барча IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш автоматик ва бепул бўлади. Бунинг учун SIM-картани қурилманинг SIM-слотига жойлаштиринг. Бу соат 23.00 гача давом этади) нотўғри бўлиб, рўйхатдан ўтказиш Тизим оператори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 778-сон қарорига мувофиқ ўз фаолиятини олиб бормоқда", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?