“Илтимос, бироз тўхтанг, йўлдан ўтиб олай” (Фото)

11:06 21 Ноябрь 2018 Жамият
720 0

Фото: Аҳмадали Шерназаров/“Халқ сўзи Online”

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистон шаҳридаги йўлларнинг пиёдалар кесиб ўтадиган йўлаклари олдига қўйилган мактаб ўқувчиларининг макет-расмларидаги нигоҳдан ана шундай сўзларни илғаш мумкин.

Фото: Аҳмадали Шерназаров/“Халқ сўзи Online”

Бинобарин, мазкур йўл белгилари ҳайдовчининг ҳушёрлигини ошириши баробарида, беихтиёр ҳаммамиз учун ҳаётдаги энг бебаҳо бахтимиз, қувончимиз - болаларимизнинг соғ-саломатлигини асрашга бирдек масъул эканлигимизни эслатади.

Фото: Аҳмадали Шерназаров/“Халқ сўзи Online”

“Ҳозиргача Гулистон шаҳри, Гулистон, Боёвут, Сардоба туманларидаги йўлларнинг 29 та пиёдалар йўлакларига ана шундай белгилар қўйдик. Йил охиригача уларни вилоятимизнинг барча ҳудудидаги пиёдалар кўп ҳаракатланадиган, мактаб ва бошқа ўқув муассасаларига ўтиш жойларига ҳам ўрнатамиз. Шунингдек, сенсорли, яъни пиёда ўтиш йўлагига кирганда қизил ҳамда аксинча ҳолда яшил ёнадиган светофорлар ўрнатиш бўйича ҳам тайёргарлик ишларини олиб боряпмиз”, - дейди Сирдарё вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори, капитан Миржалол Эрматов.

Фото: Аҳмадали Шерназаров/“Халқ сўзи Online”

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019