Илмий-амалий семинарда Тожикистон мақом академияси раҳбари Душанбедан онлайн иштирок этди

12:14 26 Апрель 2019 Жамият
333 0

Тадбирни Ўзбекистон маданият вазири биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди.

Семинарда Консерватория профессор ўқитувчилари томонидан вилоятларда ташкил этилган ансамбллар, улардаги ижрочилар хусусида, ундаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида сўз юритди.

Анжуман давомида Тожикистон халқ артисти, Тожикистон мақом академияси раҳбари Абдували Абдурашидов Душанбедан туриб онлайн суҳбатлашди:

- Мақом санъати қотиб қолган санъат эмас. У ҳамиша ривожланиб боради. Мен Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олиб, Тожикистонга қайтиб, устозлардан олган билимларим асосида тожик мақом санъатини ривожлантириш йўлида хизмат қилдим. Мақом ансамбли ҳақида сўз борар экан, унда ҳамма жиҳат: ритм, композиция, драматургия, ижро - барчаси уйғун ва профессионал бўлиши керак. Биттаси оқсаса ҳам асар мукаммал куйланмайди. Бу борада ёшларга сабоқ бериш бизнинг вазифамиз ҳисобланади.

Тадбирда шу каби онлайн семинар йил мобайнида яна уч марта ўтказилиши таъкидлаб ўтилди, яъни май ойида Бухорода, октябр ойида Фарғонада ва ноябр ойида Хоразмда илмий-амалий онлайн семинар ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019