«Илк тарихий ташриф» Оқ уй матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг илк расмий ташрифини шундай баҳолади

10:54 11 Май 2018 Сиёсат
1257 0
Фото: UzReport.news

Оқ уй матбуот хизмати баёнотида қайд этилишича, 16 май куни Президент Дональд Трамп Оқ уйда илк тарихий ташрифи муносабати билан  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ҳамда қатор ўзаро масалаларни ҳал қилиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади. Баёнотда, шунингдек, икки давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ҳамда инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилиши билдирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?