Илк марта ҳоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

12:30 07 Февраль 2019 Спорт
501 0

Фото: Ҳоккей федерацияси

Эртага, 8 февраль куни ҳоккей бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати бошланади. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада «Бинокор», «Ҳумо», «Семурғ» ва «Тошкент» жамоалари иштирок этишади. Ўйинлар «Ice City» муз аренасида ташкил қилинади. Икки ой давом этадиган чемпионат доирасида 24 та учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

1 февраль куни «Ice City» мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши ҳақида маълум қилинганди.

8 февраль куни «Тошкент» ҳамда «Бинокор» жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ўзбекистон I чемпионати старт олади. Ушбу баҳсдан сўнг музга «Ҳумо» ҳамда «Семурғ» жамоалари чиқиб келишади.

Мунтазам чемпионат 17 март куни якунланади. 20 мартдан бошлаб эса икки раунддан иборат плей-офф баҳслари бошланади. Унда ўйинлар учта ғалабагача ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳоккей федерацияси 2018 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган. Федерациянинг асосий мақсад ва вазифаси – мамлакатимизда хоккейни оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хоккей бўйича Республика чемпионати, кубоги, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни ташкил қилишдан иборатдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019