Илк бор Олимпия машъаласи эстафетасини аёл киши бошлаб беради

17:05 09 Февраль 2020 Дунё
351 0

Фото: www.google.com

Пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича Олимпия чемпиони, грециялик Анна Коракаки 2020 йилги Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетасини бошлаб беради. Коракаки Олимпия машъаласи эстафетасини бошлаб берадиган тарихдаги илк аёл бўлади.

Коракаки 2016 йилги Олимпиадада пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича мусобақаларда олтин ва бронза медалларини қўлга киритган.

Олимпия машъаласини ёқиш маросими Грециянинг Олимпия шаҳрида 12 мартда бўлиб ўтади. Сўнгра машъала Греция бўйлаб 2 ҳафта олиб юрилгач, махсус рейс билан Японияга етказилади.

121 кун давомида эстафета Япониянинг 47 та префектураси орқали ўтиб, 24 июлда Токиода ёзги Олимпия ўйинлари очилиши вақтида якунланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?