Илҳом Неъматов: “Тошкент вақти билан 13:00 да Ўзбекистоннинг Лондондаги сайлов участкаси очилади”

13:03 22 Декабрь 2019 Сиёсат
154 0

Бугун 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг хориждаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан 08:00 дан 20:00 гача ташкил этилади.

Тошкент вақти билан 12:00 ҳолатига, яна 25 давлатдаги 37 та сайлов участкаларида овоз бериш бошланди.

Тошкент вақти билан 13:00 да Ўзбекистоннинг Лондондаги сайлов участкаси очилади.

Энг сўнгги сайлов участкалари Американинг Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида Тошкент вақти билан 18:00 да очилиши кутилмоқда. 10 соат орқада. Яъни вақтлар фарқини инобатга олганда, Ўзбекистон парламенти номзодларига овоз бериш Россиянинг Владивосток шаҳрида бошланиб, Американинг Вашингтон ва Нью-Йорк шаҳарларида якунланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019