Илҳом Ҳайдаров: “Тошкентда Осиё пахтани тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш тармоғи йиғилишини ўтказиш – мамлакатнинг тўқимачилик саноатидаги ютуқлари эътирофидир”

18:08 09 Сентябр 2019 Жамият
89 0

Иллюстратив фото

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 9-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Глобал тўқимачилик кунлари Тошкент 2019” (Global Textile Days Tashkent 2019)га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман Президентнинг 2019 йил 12 февралдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.

Тадбирда “Ўзтўқимасаноат” уюшмаси раҳбарлари иштирок этишди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашларича, “Глобал тўқимачилик кунлари” каби кенг кўламли тадбир Тошкентда биринчи марта ташкил этилмоқда. Бутун ҳафта Ўзбекистон ва жаҳон тўқимачилик саноатини ривожлантиришга бағишланади. Форум доирасида тўқимачилик, мода ва машинасозлик саноатининг сўнгги ютуқлари намойиш этилади. Ҳафталикнинг энг йирик тадбирлари: Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси томонидан ташкил этилган Осиё пахтани тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш тармоғининг 8-йиғилиши;  “Uzbekistan Textile Conference” Халқаро тўқимачилик анжумани;  “UzTextile Expo 2019” Халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси; “Tashkent Textile Machinery Exhibition” тўқимачилик машиналари Тошкент кўргазмаси ва бошқалар.

“Ўзтўқимасаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаровга кўра, 2000 йилда Ўзбекистонда илк пахта бўйича анжуман ўтказилган бўлса, жорий йилда  бу тадбир халқаро миқёсда ўтказилмоқда. Бу эса Ўзбекистон хом-ашё экспортчисидан юқори қўшилган қийматли маҳсулот етказиб берувчига айланганини англатади.

“Бизнинг саноат тўла ташқи маҳсулот етказиб беришга йўналтирилган. 2018 йил якунига кўра, экспорт бир миллиард олти юз миллион доллардан ошган. Ишончимиз комилки, бу йил бу кўрсаткич икки миллиардга етади, — деди Илҳом Ҳайдаров. — Бундай ўсиш, албатта эътиборсиз қолмади ва Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (бош қароргоҳи Вашингтонда) навбатдаги 8-йиғилишни Тошкентда ўтказишга қарор қилди. Тадбирларда дунёнинг етакчи пахта етиштирувчи давлатлари – АҚШ, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа мамлакатлардан олимлар, илмий тадқиқотчилар ва мутахассислар иштирок этишади. Умид қиламизки, анжуман давомида олинган маълумотлар сабаб, биз янги истиқболли ишланмаларни амалга оширишимиз мумкин».


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019