Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби янада такомиллаштирилади

17:32 10 Август 2018 Жамият
1648 2
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Олий ва ўрта марта махсус вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокама учун жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасига кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр, магистр ва дипломли мутахассис даражасига эга бўлган шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича шартнома (тўлов-контракт) асосида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин бўлади.

Янги қарор лойиҳасида олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганларга ҳам иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш имконияти берилади. Абитуриент қабул комиссиясига бошқа ҳужжатлар билан бирга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) тақдим этади.

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим кундузги, шунингдек сиртқи таълим шаклларида амалга оширилиши мумкин.
Бундай ҳуқуққа эга олий таълим муассасалари рўйхати тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Таълим йўналиши бўйича талаб қабул квотасидан ортиқча бўлганда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсати билан қўшимча равишда талабалар қабул қилишга рухсат берилади.

Кириш синовларидан таълим йўналиши бўйича камида 7 нафар абитуриент муваффақиятли ўтган тақдирда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси томонидан улар ўқишга тўлов-контракт асосида қабул қилишга тавсия этилади. Имтиҳонлардан 7 нафардан кам абитуриент ўтган тақдирда, уларнинг аризаларига кўра кириш синовлари бир хил бўлган бошқа таълим йўналишига ўқишга тавсия этилади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим негизидаги сиртқи таълим шаклда ўқиш муддати – камида 3 йил. Бунда, ўқиш ўқув режаларидаги фанлар фарқидан қатъи назар, бакалавриат таълим йўналишининг 2-курсидан бошланади.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Sherzod Zaripov (sherzod3212@mail.ru):

Bu qaror ma'qullansa yaxshi bo`lar edi. Man 2 yildan buyon o`qiyman deb harakat qilaman lekin grand asosida o`qiganim uchun hujjatlarim qabul qilinmayapti.

21:3711.08.2018

Nodir Temirov

Mamur Babaev (tim.ff@inbox.ru):

Ikkinchi sirtqi oliy ta’lim kontrakt narxi qancha ekan? Va kirish sinovlari qaysi fanlardan o'tkaziladi?

16:5813.08.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019