Иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйиш учун 15 минг доллар олган шахс ушланди

10:39 04 Апрель 2019 Жамият
805 0

Иллюстратив фото

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбир давомида «Агрокимё станцияси Тошкент филиали» МЧЖ директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур университетнинг иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?