Иккинчи марта президентликка сайланди

10:17 23 Май 2019 Дунё
444 0

Индонезияда президент Жоко Видодо иккинчи марта ушбу лавозимга сайланди. Бироқ сайлов натижасидан рақиб тараф — Прабово Субианто жамоаси норози, дея хабар беради The Guardian. Улар жараёнда турли ноқонуний ҳолатлар юз берганини айтишмоқда. Аммо мустақил кузатувчиларнинг фикрига қараганда, ҳаммаси адолат принципларига амал қилган ҳолда ўтган.

Жоко Видодо 55,5 фоиз овоз билан ғолибликни қўлга киритган бўлса, бошқа номзод, нафақадаги генерал Субианто 44,5 фоиз сайловчи томонидан қўллаб-қувватланган.

Расмий натижалар Сайлов комиссияси (KPU) томонидан эълон қилинган бўлса-да, Прабовонинг сайловдаги адолатсизликлар ҳақидаги даъволаридан кейин аҳоли ўртасида бир қанча норозиликлар юзага келди.

Индонезия Сайлов агентлиги эса мазкур ҳолатни ўрганиб, Прабовонинг иддаосини тасдиқлайдиган фактлар йўқлиги сабабли, мустақил кузатувчилар ва таҳлилчиларнинг фикрига асосланиб, сайловнинг адолатли ўтганини эътироф қилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019