Икки тонна кокаин ушланди

17:30 03 Август 2018 Дунё
1177 0
Фото: delavill.com

Коста-Рика чегарачилари томонидан мамлакат соҳилларидан 150 км. узоқликдаги Тинч океани сувларида қарийб икки тонна кокаинни олиб кетаётган кема ушланди. Бу ҳақда La Nation нашри хабар берди.

Наркотик моддалар билан тўлдирилган қайиқ ҳақидаги маълумот соҳил қўриқчиларига АҚШ ҳокимияти вакилларидан келиб тушган. Амалиёт чоғида кемадан ҳар бирига 1 кг.дан кокаин яширинган тугунлар топилган.

Жиноятчилар сувга кам ботадиган қайиқдан фойдаланишган. Бундай воситани радар қурилмалари орқали топиш қийин. Уч нафар экипаж аъзоси бўлган Колумбия фуқаролари қўлга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019