Икки қаватли самолёт ишлаб чиқарилиши тўхтатилади

18:37 14 Февраль 2019 Дунё
417 0

Иллюстратив фото

“Дунёдаги энг кўп йўловчи сиғдира оладиган A380 самолётини ишлаб чиқариш тўхтатилади. Сабаби, бундай русумдаги лайнерга пичоққа илинадиган буюртмалар берилмаяпти”, дея маълум қилди компания матбуот хизмати.

Ушбу моделнинг асосий харидори ҳисобланган Emirates бундай лайнерларга буюртмалар сонини қисқартириш ва бунинг ўрнига кичик ҳажмдаги, масалан, A330neo ҳамда A350 русумларини сотиб олишга қарор қилган. Бошқа компаниялар ҳам A380 самолётини харид этмоқчи эмас. Хуллас, бугунги кунда дунёда улкан ва қиммат самолётлардан воз кечиш тенденцияси кузатиляпти.

Икки қаватли A380 дунёдаги энг кўп ўринли самолёт бўлиб, учинчи классдагисининг салони 525, биринчи классдагиси 853 йўловчи сиғимига эга. Самолёт 15,4 минг километр қўшимча ёқилғисиз уча олади. Мазкур турдаги самолётлардан 2007 йилдан эътиборан фойдаланила бошланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019