Икки маҳаллий ва икки хориж университети ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурига ҳужжат топшириш давом этмоқда

11:04 07 Август 2019 Жамият
215 0

Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Хусусан, Тошкент давлат аграр университети ва АҚШнинг Миссисипи штати университети ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастурига асосан 2019/2020 ўқув йили учун магистратуранинг қуйидаги мутахассисликларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

- Агробизнес ва инвестицион фаолият;

- Балиқчилик. 

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефонлар: (21) 260-50-57, (71) 260-43-15

Шунингдек, Жиззах давлат педагогика институти ва Барановичи давлат университети (Беларусь) билан қўшма таълим дастурига асосан 2019/2020 ўқув йили учун бакалавриатнинг қуйидаги таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда: 

- Амалий психология (30 та);

- Мактабгача таълим (30 та).

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Номзодлар фуқаролик паспорти ва умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг (иловаси билан) асл нусхасини тақдим этишади.

Қўшма таълим дастурида (2+2) ўқув жараёнлари рус тилида, тўлов-контракт асосида олиб борилади. Талабалар 1- ва 2-босқичларда Жиззах давлат педагогика институтида, 3- ва 4-босқичларда Барановичи давлат университетида ўқиши кўзда тутилган.

Дастурни муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019