Икки йилда 4,5 минг нафар ҳарбий хизматчи оилаларининг яшаш шароитлари яхшиланди

17:59 11 Январь 2019 Жамият
277 0

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизовнинг маълум қилишича, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласига давлатимиз раҳбарияти томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2017 йилда 56 та уй ипотека кредити асосида, 20 таси хизмат уйлари сифатида ҳарбий хизматчиларга топширилди.

2018 йилда эса 74 та уй ипотека кредити асосида, 21 таси хизмат уйлари сифатида қуриб битказилган. Қисқача айтганда, икки йилда 4,5 минг нафар ҳарбий хизматчи оилаларининг яшаш шароитлари яхшиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республика олий таълим юртларига 5 фоизлик давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилди. Бугун ҳарбийларнинг 700 нафардан зиёд фарзандлари олий таълим муассасаларида шу имтиёздан фойдаланиб ўқимоқда. Яратилаётган бундай қўшимча имконият юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019