Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган

14:50 11 Февраль 2019 Сиёсат
1449 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган.

Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, кейинги бир йилда Абдуллаев бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Азизов Абдусалам Абдумавланович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019