Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди

13:30 11 Февраль 2019 Сиёсат
3333 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Азизов Абдусалам Абдумавланович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) лавозимидан озод этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига шу кунга қадар Тошкент харбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Курбанов Баҳодир Низамович тасдиқланди. 

Б. Курбанов аввал Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Абдусалом Азизов (1960 йилда туғилган) 2017 йилнинг сентябридан буён Мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётганди.

Ихтиёр Абдуллаев ДХХни 2018 йилнинг 31 январидан буён бошқариб келаётганди. Бунгача эса у 2015 йилдан Ўзбекистон Бош прокурори сифатида ишлаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019