ИИВ Академияси курсантларни тест синовларисиз ўқишга қабул қилди

12:01 25 Июль 2018 Жамият
13903 2
ИИВ Академияси

Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ички ишлар вазирлиги Академиясида кенг кўламдаги ислоҳотлар ва янгиланишлар олиб борилмоқда.

Буни 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб бу муассасага ўқишга қабул қилиш жараёни махсус касбий танлов ва суҳбатлар орқали, яъни тест синовларисиз амалга оширилганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.

ИИВ Академиясидан берилган маълумотларга кўра, жорий йил мазкур муассасага 10 мингга яқин ўғил-қизлар ҳужжат топширди. Абитуриентлар махсус касбий танловда қатнашишдан ташқари, психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ҳамда чет тиллари бўйича синовлардан ўтказилди. Шу жараёнларда тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизи ва ундан юқорисини олган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга жалб этилди.

Айтиш керакки, бу ерда абитуриентлар учун барча шароитлар яратилиб, имтиҳон ўтказиладиган хоналар зарур техника ҳамда жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Мисол учун, уларга имтиҳонлардан олдин рақамланган махсус карточкалар топширилди ва касбий танловнинг ҳар бир босқичи жавоби ўз вақтида эълон қилиб борилди. Ўзининг тўплаган балларидан норози бўлган номзодлар ва уларнинг ота-оналари учун апелляция тартиби йўлга қўйилиб, синов видеотасвирлари намойиш этилди. Якуний суҳбатларни эса Академия малакали мутахассислари ҳамда етакчи таълим муассасаларининг тажрибали ўқитувчилари ўтказди. Шундай қилиб, барча босқичлардан муваффақиятли ўтган ўғил-қизлар Академия курсантлари сафига қабул қилинди.
Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Nodir Temirov

Dilshod Nabiev (dilwod.110@mail.ru):

ИИВ Академияси ўқитувчиси кириш имтиҳонларидаги ҳийлалар ва порахўрлик ҳақида айтиб берибди

15:25   25.07.2018

Жураев Зафар

Ассалому алайкум барча ўқийдиган ИИБ ходимлари, мани икки уғлим 2018 йил Мусурмонов Суннатбек ва Жўраев Жафарбек академияга 2017 йилдан бошлаб ҳужжатлар тўплаб 10.000-15.000 минг абитуриентлар ичидан ҳамма имтиҳон ва тестлардан ўтиб суҳбатга йўлланма олишди ва мени икки уғлим евро поток бўлганлиги сабабли билет танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фақат мени фарзандларимни эмас балки бошқа рус поток болларга ҳам Бир дона билетни столни тагидан ИИБ ходими берган, биз бу иш буйича 1102, ва президент порталига ҳам мурожаат қилдик.

Нотўғри савол жавоб бўлганлиги ҳақида ва шуни айтиб ўтишим керакки ИИБ ходимлари уч кишидан иборат бўлиб фарзандларимга нотўғри қўпол муносабатда бўлиб, бири телефон ковлаб ўтирган, бири эса ручка БН уйнаб утирган уғлим билетни нимага ўзбек гуруҳида столни устида юзга яқин билетлар нимага манга бир дона столни тагидан олиб беряпсиз деганда кўп гапирмаслигини этган. Ўғлимни айтиши бўйича декабрда ҳал бўлган кирганлар руйхатда, оғайни курсдошларини айтиши бўйича. Сиз оғзаки суҳбат дедингиз лекин ноябр ойдан бери ҳамма ўтган турлари экзамендан оғирроқ бўлиб ўтганлигини фарзандларимдан эшитдим, академияга кираман деб икки марта операция столига етиб чикди МВД ни йуллнанмасига асосан. Қани ҳақиқат? Ёзма ва оғзаки ёзган аризаларимизга ҳеч қанақа ижобий жавоб олмадик, фарзандларим Ўзбекистонга лойиқ фарзанд қилиб ўстирдим қанақа қилиб қарайман юзига дада ҳақиқат йўқ экан деб юзимга солишвотти. Ижобий натижасини кутиб қоламан.

22:52   26.07.2018