III Параосиё ўйинлари ғолиб вa совриндорлaрига қанча пул мукофотлари берилиши маълум бўлди

17:59 05 Декабрь 2018 Спорт
1019 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2018 йилнинг октябрь ойида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтказилган III Параосиё ўйинларида совриндор бўлган спортчилар пул мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақда Бу Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Манбага кўра, 4 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг спортчиларни мукофотлаш тўғрисида фармойиши имзоланган.

Унга кўра, Параосиё ўйинлари олтин медали соҳиблари 5000, кумуш медал совриндорлари 3000, бронза медалига эга чиққан спортчилар эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади.

Ушбу пул мукофотлари III Параосиё ўйинларида ғолиб вa совриндорлaрни тақдирлаш учун ташкил этиладиган тақдирлаш маросимида ўз эгаларига топширилади.

Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақада 35 олтин, 24 кумуш вa 18 бронзa, жaми 77 тa медaлни қўлгa киритиб, умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан ўрин эгаллаган. Ўзбекистон делегацияси мусобақада 54 нафар спортчи билан иштирок этиб, мусобақа тарихидаги энг яхши натижани қайд этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019