ИИББ синов тариқасидаги пиёдалар йўлакчасини чизиш учун Словакиядан мутахассис чақирди

13:41 19 Март 2019 Жамият
236 0

Фото: ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт ҳокимлиги билан ҳамкорликда 1.14.1 бўйича тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлаклари учун оқ-қизил ранглардан иборат чизиқларни синов тариқасида қўллаш-мақсадида Словакиядан мутахассис чақирибди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Хабарда айтилишича, Европа мамлакатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажрибада оқ-сариқ чизиқлик пиёдалар йўлаклари ҳар доим ҳам, айниқса кечки пайтда кўзга ташланмас экан. Қизил-оқ чизиқлар эса ҳайдовчиларга ҳам, пиёдаларга ҳам яхши кўриниб тураркан.

Шу мақсадда Амир Темур хиёбонини ўраб турувчи йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчаларидан бирига шундай қизил-оқ кўринишдаги чизиқлар чизилибди.

Фото: ИИББ

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019