ИИБ ходимлари дронлардан фойдаланишни бошлади

15:37 12 Июль 2018 Жамият
774 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари дронлардан фойдаланишни бошлади. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари биринчи бўлиб учувчисиз учиш қурилмаларни қўллашни йўлга қўйишди.

Ушбу қурилмалар аҳоли кўп тўпланадиган оммавий тадбирларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, дронларнинг учиш тезлиги 80 км./соат, учиш баландлиги эса 1 км.гача етади

Эслатиб ўтамиз, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошидаги “Геоинновацион марказ” ДУК Хитойнинг пилотсиз бошқариладиган учувчи қурилмалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган BShark Holding Ltd компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришни йўл қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар бергандик.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019