ИҲТ давлатлари орасида илк бор халқаро робототехника мусобақаси Тошкент шаҳрида ўтказилади

14:36 09 Сентябр 2019 Жамият
82 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳрида “International Robotics Challenge 2019” (IRC 2019) халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа ҳақида

“IRC 2019” жорий йилнинг 27 октябрдан 31 октябргача “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Мусобақада икки ёш тоифаси мавжуд: 9 ёшдан 16 ёшгача (Junior) ва 17 ёшдан 23 ёшгача (Senior). Ҳар бир ёш тоифаси турли танловлардан иборат. Мусобақанинг умумий қоидалари ва танловлар регламентлари билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

Kegelring, Waste sort out

“Junior” ёш тоифаси жамоалари ўртасидаги танловлар рўйхати:

- “Kegelring”

- “Waste sort out”

“Senior” ёш тоифаси жамоалари ўртасидаги танловлар рўйхати:

- Робо-Сумо

- Робо-Футбол

“Junior” ёш тоифаси учун:

“Junior” ёш тоифаси учун мусобақа Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу тоифада исталган мамлакат вакиллари иштирок этишлари мумкин. “Kegelring” мусобақасида иштирокчилар ўзлари билан ўзини-ўзи бошқарувчи автоматик роботларни олиб келишлари керак бўлади. “Waste sort out” мусобақасида роботлар масофадан туриб бошқарилади. Иккала мусобақа турида ҳам роботлар исталган материалдан ясалиши мумкин, лекин ҳажм ва ўғирлик меъёрлари мавжуд. Барча қўйилган талаблар ҳақида мусобақалар регламентлари орқали билиб олишингиз мумкин.

“Senior” ёш тоифаси учун:

“Senior” ёш тоифаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMSTECH) билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, “1st OIC Robotics Challenge Uzbekistan” номи остида бўлиб ўтади. Ушбу тоифада ИҲТга аъзо мамлакат вакиллари иштирок этишади. “Робо-сумо” мусобақасида иштирокчилар ўзлари билан ўзини ўзи бошқарувчи автоматик роботларни олиб келишлари талаб этилади. “Робо-футбол” мусобақасида роботлар масофадан туриб бошқариладиган бўлади. Иккала мусобақа турида ҳам роботлар исталган материалдан ясалиши мумкин, лекин ҳажм ва оғирлик меъёрлари мавжуд. Барча қўйилган талаблар ҳақида мусобақалар регламентлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Иштирокчилар:

IRC мусобақаси ҳамма учун очиқ. Бироқ ҳар бир мусобақа турида иштирок этадиган жамоалар сони учун чеклов мавжуд. Жамоа уч кишидан кўп бўлмаган бўлиши керак. Ҳар бир жамоа ўзининг ёш тоифасидаги барча мусобақаларда қатнашиши мумкин. Барча иштирокчи жамоалар 27 октябрдан кечикмай Тошкентга етиб келишлари лозим. Иштирок этмоқчи бўлган жамоалар биринчи навбатда онлайн рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019