Ички ишлар вазирлиги тизимида жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлар лавозимлари жорий этилди

12:29 20 Июнь 2018 Жамият
2217 0

Энди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари ҳисобланади. 

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” концепцияси жорий этиш борасидаги Президентнинг 2018 йил 19 июндаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ушбу жиҳатлар назарда тутилган. 

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари лавозимларига ўзгартирилди. 

Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлар зиммасига қуйидагилар юкланди:

Жамоат тартибини сақлашнинг, айниқса, сутканинг кечки ва тунги вақтида натижадорлигини таъминлаш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик;

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг самарали ва ўзаро боғлиқ фаолият юритишини ташкил этиш бўйича вазифалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?