Ички ишлар вазири интернет тармоқларини мунтазам кузатиб боришини айтди

14:09 15 Январь 2019 Жамият
1244 0

Архив фото

ЎзА мухбири Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан суҳбатлашди. Вазир ушбу суҳбат чоғида интернет, хусусан ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб боришини маълум қилди.

Биз интернет тармоқларини мунтазам равишда кузатиб бориб, ички ишлар ходимларига нисбатан билдирилган ҳар бир фикрнинг асослилигини текшириб, синчковлик билан ўрганамиз. Сафимизни нопок ходимлардан тозалашга қаратилган тадбирлар келгусида ҳам қатъиятлилик билан давом эттирилади”, — дейди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

Интернет тармоқларида вазирлик, унинг соҳавий хизматлари ҳамда таркибий бўлинмаларининг веб-сайт, Facebook, Telegram саҳифаларининг очилиши орқали фуқароларни қизиқтирган масалалар юзасидан тезкорлик билан маълумот олиш имконияти яратилган.

86 минг 523 нафар фуқаролар ички ишлар органларининг раҳбарлари томонидан шахсан қабул қилинган. Тизим бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг 393 минг 493 мурожаати кўриб чиқилди. Жамоатчилик ёрдамида аҳоли билан бевосита мулоқотнинг йўлга қўйилиши, секторларга жалб қилинган ходимлар томонидан фуқароларнинг муаммоларини улар мурожаат қилишидан олдин аниқлаб, бартараф этиш чоралари кўрилгани натижасида мурожаатлар сони 127 мингтага камайган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019