Ички ишлар академиясида янги ўқув маркази очилади

15:32 14 Март 2018 Жамият
1094 0
Фото: uza.uz

Хитой ҳукумати Ўзбекистонга 22 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди. Бу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқув маркази яратишга йўналтирилади. 

Грант маблағлари Ўзбекистон ва ХХР ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Битим доирасида берилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот-хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ўқув марказига  “Ички ишлар органлари навбатчилик қисми”, “Хавфсиз шаҳар”, “Терговчининг ўқув-консультатив портали”  интерактив дастурий комплекслари ўрнатилади.

Шунингдек, у ерга шаҳар ва транспорт инфратузилмаси объектлари, метро вагони қисмлари, самолёт макетлари мавжуд ўқув-имитация хоналаридан иборат махсус полигон жойлаштирилади. 

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ўтган йил май ойида Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси (CASIC) раҳбарияти билан музокаралар ўтказганди. Ўшанда томонлар Тошкент ва Ўзбекистон ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” видеокузатув тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019