Ичимлик суви нархини табиий газдан ҳам қимматроқ қилиб қўйиш таклиф этилди

15:13 02 Август 2018 Жамият
953 0
Иллюстратив фото

“Менинг фикрим” порталида “Ичимлик сувини асраш ҳақида” мурожаат эълон қилинди. Унда ичимлик суви нархини табиий газдан ҳам қимматроқ қилиб қўйиш таклиф этилди.

“Ичимлик сувининг нархини табиий газдан ҳам қимматроқ қилиб қўйишни таклиф қилган бўлардик. Пулини тўлаяпман-ку, деб хоҳлаганича исроф қилаётганларни ёз кунлари ҳаддан зиёд кўп кўряпмиз. Айниқса, ҳовлиларда яшовчи фуқаролар ичимлик сувини шунчаки кўчага сепиб, ҳамма ерни салқинлаштириш эвазига жуда кўп миқдордаги тоза ичимлик сувини увол қилмоқда. Ҳа деса, арзимаган пул-ку, - деб қўйишади. Охирги кўрсатгичларга қараб ҳисобласак, ичимлик суви учун энг арзон нарх 1 м3 = 345 сўм бўлса, шу нархни бир неча баробаргача, 1 м3 учун 2000 сўмгача ёки унданда қимматроқ қилсак, балки аҳолимиз ичимлик сувини увол қилишмасмиди.

Сувни асрашда яна бошқача йўллари бордир, аммо бу энг самарали йўллардан бири. Бу орқали “Сувсоз”да ишлайдиган ходимларнинг маоши оширилгач, улар ҳам сифатли хизмат кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Уларнинг ҳозирги сифатсиз хизматларидан фуқароларни қониқтирмайди. Улардаги трактор ва хизмат машиналари, асбоб ускуналари маънан эскирган, жуда ачинарли аҳволда.” дейилади мурожаат матнида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019