Ичида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгасига суд ҳукм чиқарди. У уч йилга қамалди

11:03 14 Август 2019 Жамият
176 0

Иллюстратив фото

13 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариоғоч туман суди Оқтўбе вилоятида ичида Ўзбекистонинг 52 фуқароси ёниб кетган автобус эгаси Ордухан Мехтиевга нисбатан ҳукм чиқарди. У техник носозликка эга автобусдан қонунга хилоф равишда фойдаланишда айбдор деб топилди. Қозоғистоннинг 46 ёшли ушбу фуқаросига 3 йиллик қамоқ жазоси берилди. Мехтиев жазо муддатини минимал хавфсизликдаги жазони ижро этиш муассасасида ўтайди. 

Бу ҳақда nuz.uz хабар берди. 

Маълумот учун, Ордухан Мехтиев Оқтўбе фожеасидан сўнг бир йил давомида Ўзбекистон ҳудудида яшириниб юрди. Қозоғистон расмийлари уни халқаро қидирувга берди. У ўтган йил 20 ноябрда Тошкентга қўлга олиниб, 26 декабрь куни Қозоғистонга экстрадиция қилинганди.

Хабарингиз бор, ўтган йил 18 январда Мехтиевга тегишли автобус Чимкент-Самара трассасида ёниб кетганди. Оқибатда унинг ичида бўлган 57 нафар ўзбекистонликнинг 52 нафари ҳаётдан кўз юмди. Икки нафар йўловчи ва уч нафар ҳайдовчи эса тирик қолганди. Ўтган йил ноябрь ойида ҳайдовчилар беш йиллик, автобуслар созлигига жавоб берувчи таъсисчи ва механик уч ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019