​Ичанқалъада янги кутубхона иш бошлади

09:17 17 Июль 2018 Жамият
217 0
Иллюстратив фото

Қадимий ва навқирон Хива шаҳрига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. 

“Ичанқалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги Полвонқори ёдгорлиги мажмуасида бой китоб фондига эга кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда вилоятдаги мухбиримиз Одилбек  Одамбоев хабар қилмоқда. 

“Кутубхонамизда ўзбек, рус, инглиз, немис, француз, испан ва бошқа тилларда нашр этилган  4 мингдан ортиқ бадиий, тарихий ва илмий-оммабоп адабиётлар мавжуд. Китобхонларимизнинг асосий қисми меҳмонхоналарда қоладиган хорижлик сайёҳлардан иборат”, - дейди кутубхоначи Муясссар Саидова. 

Шаҳардаги “Ичанқалъа” ва “Калтаминор” маҳаллалари аҳолиси ҳам зиё маскани хизматидан миннатдор. Қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ва қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг таваллуд саналари муносабати билан кутубхонада ўтказилган адабий кеча эса чет эллик меҳмонларда ҳам ёрқин таассурот қолдирди.

   


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар