Ичак саратони хавфини камайтирувчи маҳсулот қайси?

11:43 26 Июль 2019 Lifestyle
877 0

Ҳафтасига уч порция балиқ ейилса, ичак саратони ривожланиши хавфи камаяр экан. Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги мутахассислари ана шундай хулосага келди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур тадқиқот 15 йил давомида олиб борилди ва унда Европада яшовчи 476 минг киши иштирок этди. Балиқ истеъмол қиладиган респондентларда хавфли ўсимта 12 фоиз кам учраши маълум бўлди. Бу борада европаликлар ёғли ёки парҳез балиқ гўшти тановул қилганми, бунинг фарқи йўқлиги ҳам аниқланган. Бироқ моллюскалар истеъмоли ҳеч қандай натижа бермаган.

Якунда балиқлар таркибидаги шамоллашга қарши ёғ кислоталарининг мавжудлиги ана шундай самара беради деган тахминга келинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019