“Hyundai-Namangan KD” автомобиль заводининг қурилиши бошланди

18:52 17 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
3856 0

Фото: Раҳмон Мамадалиев

“Халқ сўзи Online“. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 2-3 май кунлари Наманганга ташрифи чоғида ҳудудда "Hyundai“ автомобилларини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши ҳақидаги хушхабарни айтиб, вилоят аҳлини қувонтирган эди.

Бугун мазкур йўналишдаги лойиҳа ижроси юзасидан амалий қадам қўйилиб, корхона қурилишининг тамал тошини қўйишга бағишланган тантанали маросим ташкил этилди. Унда Тўрақўрғон тумани ҳудудида барпо этиладиган “Hyundai-Namangan KD” автомобиль заводининг хорижий таъсисчилари, кореялик ишбилармонларнинг кенгайтирилган гуруҳи, Малайзия, Индонезия, Хитой Халқ Республикаси ва Таиланддан ташриф буюрган инвесторлар, Наманган вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда корхонага тамал тоши қўйилди.

Фото: Раҳмон Мамадалиев

Айтиш лозимки, Корея Республикасининг “Hyundai motor”, “Evеgreen motors” ва “Posko-Daewoo corporation” компаниялари ҳамкорлигида бунёд этиладиган корхона 2019 йилнинг сентябрида илк маҳсулотини ишлаб чиқаради. Лойиҳага кўра, бу ерда аввалига йилига 400 та кичик юк машиналари,микроавтобус ва автобуслар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу кўрсаткични босқичма –босқич 2500 тага етказиш кўзда тутилган. Завод фойдаланишга топширилиши билан 150 киши иш бошлайди, кейинчалик ишловчилар сони минг нафардан ошади. Эътиборли жиҳати шундаки, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг дастлабки палласиданоқ бутловчи қисмларнинг 50 фоизини маҳаллий шароитда тайёрлаш режалаштирилган.

Фото: Раҳмон Мамадалиев

“Hyundai-Namangan KD” автомобиль заводи қурилишининг тамал тоши қўйилиши маросимида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У, Наманган вилояти ҳокими Х. Бозоров сўзга чиқдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019