“HYUNDAI MOTOR UZ NAMANGAN” қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди

16:25 12 Апрель 2019 Иқтисодиёт
741 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,”Халқ сўзи”/ Наманган. Давлатимиз раҳбари 2018 йилнинг 2-3 май кунлари Наманганга ташрифи чоғида ҳудудда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона қурилиши ҳақидаги хушхабарни айтиб, вилоят аҳлини қувонтирган эди.

Вилоятнинг Тўрақўрғон туманида барпо этиладиган тижорат автомобиллари ишлаб чиқарувчи “HYUNDAI MOTOR UZ NAMANGAN” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳамкор томонлар учрашувида мазкур қўшма корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен томонидан “Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали суратда топширилди.

Маълумот учун айтиш лозимки, Корея Республикасининг “Hyundai motor”,  “Evеgreen motors” ва “Posсo-Daewoo corporation” компаниялари ҳамкорлигида бунёд этиладиган корхона Ўзбекистон автомобилсозлиги ривожига ҳисса қўшадиган лойиҳа сифатида муҳим аҳамият касб этади.Унга кўра, бу ерда аввалига йилига 400 та кичик юк машиналари, микроавтобус ва автобуслар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу кўрсаткични босқичма –босқич 2500 тага етказиш кўзда тутилган. Завод фойдаланишга топширилиши билан 150 киши иш бошлайди, кейинчалик ишловчилар сони минг нафардан ошади. Эътиборли жиҳати шундаки, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг дастлабки палласиданоқ   бутловчи қисмларнинг 50 фоизини маҳаллий шароитда тайёрлаш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019